29K95Telegramda ochish
Қирғизистон рақамли сом чиқаради Қирғизистон Миллий банки тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, энди миллий регулятор рақамли сом эмиссияси бўйича мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Рақамли сомнинг оператори ҳам Қирғизистон Миллий банки бўлади. Рақамли сом анъанавий нақд ва нақдсиз сом муомаласини чекламайди, қайтанга тўлдиради. Хабарларга кўра, рақамли сом 2027 йилдан муомалага чиқарилади. Айтиш керакки, сиёсатдан масофаланган ва мустақил Қирғизистон Миллий банки турли тажрибаларда доим авангардда туради (Марказий Осиёда илк миллий валютани ҳам қирғиз қардошлар чиқарган ва сом 32 йилдан буён минтақада энг барқарор валюта бўлиб қолмоқда). Қирғиз соми чиқарилишига Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев қандай муносабатда бўлишгани ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин. Миллий регуляторларнинг Рақамли валютани тажриба тариқасида муомалага чиқариши тобора урф бўлиб бормоқда. Рақамли валюта технологик қулайлиги, трансакцион харажатларнинг камлиги, рақамли из қолдириши ва шаффофлиги нуқтаи назаридан афзалликларга эга деб ҳисобланилади. Бу восита хусусан, келажакда бюджет маблағларининг самарадорлигини ҳам кескин яхшилаши ва коррупцион омилларни қисқартириши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin