Яқин истиқболда рақамли сўм жорий этилиши мумкинми?
Марказий банк “Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”да рақамли валютани жорий этиш истиқболларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.
Бунда бошқа давлатларда эмитентларнинг рақамли валютани муомалага тажрибалари саналган. Кейинги йилларда бутун дунёда аввалига негатив қабул қилинган рақамли валюталарга нисбатан Марказий банклар раҳбарлари ва бошқарув аъзоларининг муносабати ижобийлашиб бораётганига эътибор қаратилган.
Миллий валютани рақамлаштириш бўйича Марказий банклар томонидан тегишли қарорнинг қабул қилиниши улар учун амалга ошириш механизмини ишлаб чиқишдан тортиб, миллий валютанинг тўлиқ рақамли шаклини амалда татбиқ этишгача жуда мураккаб вазифани қўяди, дейилади дейилади ҳисобот якунида.