22K27Telegramda ochish
2019 йилгача намунадаги эски купюралар улуши кескин қисқарган Агар тенденция давом этса, 2026 йил якунигача 2019 йилгача намунада чиқарилган 5 000 сўм, 10 000 сўм, 50 000 ва 100 000 сўмлик купюралар муомалада қолмаса керак. Марказий банк маълумотларига кўра, 5 000 сўмлик банкнотлар таркибида эски намунадаги банкнотлар миқдори 2024 йилдаги 25 фоиздан 2025 йилда 7 фоизга, 10 000 сўмлик банкнотларда – 24 фоиздан 5 фоизга, 50 000 сўмлик банкнотларда – 25 фоиздан 4 фоизга ва 100 000 сўмлик банкнотларда – 18 фоиздан 3 фоизга қисқарган. 2001 йил намунасидаги 1 000 сўмлик купюра тўғрисида маълумот келтирилмаган. Регуляторнинг 2022 йил январдаги изоҳида 1 000 сўмлик қоғоз шаклида бошқа чиқарилмаслиги ва 1 000 сўмликни тўлалигича танга шаклига ўтказиш ҳақида айтилган ва 2022 йил декабрдан 1 000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилганди. Марказий банк 1 000 сўмлик танга ва 2 000 сўмдан 200 000 сўмгача бўлган купюраларнинг 2021-2022 йиллардаги намуналарини тақдим этгандан бери янги пул белгиларини муомалага чиқармаган.

Arxivda shunga yaqin