Нақд пул муомаласини ташкил этиш йўлидаги оқилона қадам
Регулятор 2 000 ва 20 000 сўмлик янги купюраларни муомалага чиқарилишини тасдиқлагани эълон қилинди.
Амалдаги нормаларга кўра, янги пул купюраларининг дизайни Сенат Кенгаши тарафидан маъқулланади.
Миллий пул бирликлари билан муомала иштирокчилари биладики, 1 000 сўмлик ва 5 000 сўмлик, 10 000 сўмлик ва 50 000 сўмлик купюралар орасида фарқ жуда катта. Кўпинча, савдо ва пулли хизматларда ҳисоб-китоб қилишда ва қайтиш олишда бу етарлича муаммолар яратади.
Шунинг учун нақд пул муомаласини самарали ташкил этишда бу оқилона қадам. Қоида тариқасида ва амалиётда бу қадам нақд пул массасини кўпайтирмайди, масалан, бир қисм 50 000 сўмлик ва 5 000 сўмлик пул белгилари ўрнини аста -секин 2 000 сўмлик ва 20 000 сўмлик пул купюралари эгаллаб боради.
- https://t.me/gazetauz_uzb/12278@gazetauz_uzb