12K41Telegramda ochish
Бекор қилинган амалиёт яна бекор қилинмайди ОАВлар ҳоким қарори билан ер ажратиш амалиёти бекор қилиниши ҳақида ёзмоқда. Ахир бу амалиёт 2019 йил 1 октябрда бекор қилинганку. Ер участкалари фақат онлайн аукцион орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳолларигина бундан мустасно. Мана шу истиснони, амалиётда айрим корчалонлар ва чўнтак шериклар учун лазейкага айланиб қолган нормани бекор қилиш эса албатта керак. P.S. Газета.ўзнинг ёзишича ҳокимларда ер ажратиш бўйича 23та "истисно ҳолатларда" ваколатлар сақланиб қолган. Улар очиқланмаган ва шафоф эмас. Шунингдек, Президент қарори билан алоҳида ташкилот ёк фуқарога ер ажратиш тартиби ҳам бекор қилиниши кўзда тутилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin