"Ер декрети" қисман эълон қилинди, саволлар кўп
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармондан иқтибослар эълон қилинди.
Афсуски, турли манипуляциялар ва тор олигархик гуруҳларнинг манфаатли ўзлаштиришлари учун "лазейкалар" қолдирилган.
Хусусан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши белгиланмоқда.
Масалан, Тошкент ва Самарқанд шаҳрида ҳокимият билан чатишиб кетган гуруҳларнинг фаолиятлари бунга мисол. Шартли ҳокимият таъсисчилигидаги МЧЖлар ва ишончли бошқарувчиларнинг лойиҳалари учун доимий фойдаланишга ер ажратилади, амалда эса улар билан аффиллашиб кетган бенефициарлар - тижорий олигархия бу ер участкаларини турли кўринишларда тасарруф эта бошлайди. Марказда ва жойларда коррупциялашган номенклатура энг асосий бизнес фигураларга айланиб кетганини ҳисобга олсангиз, оқибатларни тасаввур қилиш қийин эмас. Давлат чиновниклари ва уларнинг шериклари давлат-хусусий шериклик ниқоби остида ер участкаларини гибрид тарзда тасарруф этиши учун жуда катта тирқиш бу.
Ер Қонунчилигига ўзгартиришлар киритилишида бу лазейка тугатилиши лозим.
Такрорлаймиз, фармон тўлиқ эълон қилингани йўқ.
P.S. ЎзА Фармон матнини тўлиқ очиқлади.
@the_bakiroo