26K84Telegramda ochish
Мажбурий автосуғурта шартлари нима учун қайта кўриб чиқилиши керак? Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йўл ҳаракати ҳолати хавфли бўлиб қолмоқда: ўтган йилнинг ўзида 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, уларда 2,2 минг киши ҳалок бўлган ва 9,2 мингдан ортиқ киши тан жароҳати олган. Ушбу рақамлар, айниқса автомобилларни таъмирлаш ва тиббий харажатларга таъсир кўрсатувчи инфляция ўсиши шароитида, мажбурий автосуғурта шартларини зудлик билан такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда автосуғурта бўйича минимал суғурта қопламаси 40 млн сўмни ташкил этиб, шундан 14 млн. сўми автомобилни таъмирлашга, 26 млн.сўми тан-жароҳатларини кетган харажатларни қоплаб беришни назарда тутади. Бироқ, оддийгина бампер зарбасини таъмирлаш нархи ҳамёнбоп вариант мақомига эга машимналар учун 500 минг сўмдан, хорижий маркалар учун 5 млн сўмдан бошланишини ҳисобга олсак, ҳозирги товон пули унчалик ҳам етарли эмаслиги аён бўлади. Айни пайтда суғурта мукофотлари зарарларни қоплашга етарли бўлмагани ҳақида бир неча йиллардан буён айтилади. Масалан, 2023 йилда Тошкент шаҳрида зарарлилик даражаси 146 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, кўплаб ҳайдовчилар суғуртасиз транспорт воситасини бошқаришда давом этмоқда, бу эса йўл ҳаракатининг барча иштирокчилари учун хавф-хатарни оширади. Ваҳоланки, хорижий мамлакатларда суғурта нафақат йўл-транспорт ҳодисасидан кўрилган зарарни қоплайди, балки эҳтимолий суд даъволари харажатларини ҳам қоплаб берилади. Шу нуқтаи назардан, суғурта товони суммаси оширилиши, суғуртанинг нархига ҳам таъсир этмасдан қолмайди. Қонун чиқарувчилар ва тартибга солувчи органларнинг Транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликни янгилашдаги фаол иштироки, йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳимоя қилишнинг янада адолатли ва самарали тизимини яратишга кўмаклашиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin