Ëқилғи нархлари ошаётганига қарамай, Ўзбекнефтегазнинг икки шўъбаси - БНҚЗ ва GTL завод тўлаган солиқлар ҳам кескин қисқарган
Охирги 2 йилда тийиқсиз олигархия ва монополистлар назорати остидаги бензин, дизель ва керосин нархлари осмонга чиқиб ётипти (бу даврда биргина 80 шиптир 50%дан кўпга қимматлаган).
БНҚЗ ва GTL завод ёқилғи маҳсулотларинр ишлаб чиқарувчи Ўзбекнефтегазнинг асосий икки шўъбаси ҳисобланади. Қоида тариқасида, нархлар ошганда тушум кўпайиши ва табиийки, тўланадиган солиқлар ҳам кўпроқ бўлиши керак.
Лекин БНҚЗ ва GTL завод мисолида бунинг тескариси. 2023 йилдан 2025 йилгача Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлаган солиқлар 7 ойлик даврда 707,8 млрд.сўмдан 463,2 млрд.сўмгача қисқариб кетган (минус 35 фоиз).
Замонамиз энергоҳайкали GTL завод эса шу даврда солиқ тушумларини 254,5 млрд.сўмдан 173 млрд.сўмгача камайтирган (минус 32 фоиз).
Бу нима ҳисобига рўй берган? Солиқ имтиёзлари ё кечиктирилиши ҳисобига ё қарз юки ошиши ҳисобига (харажатларни шиширилиши). Ëки рейтинг ошириш ва янги қарзларни жалб қилиш учун солиқ тўлаш билан боғлиқ қанақадир схемалар қўлланилганми? Буни Ўзбекнефтегаз кредиторлари биладими?
Ўзбекнефтегазнинг ҳар икки шўъбаси МЧЖ мақомида, корпоратив маълумотларини ўзбекистонликлар учун очиқламайди.