Мурожаатлар майли, Президент топшириқлари пайсалга солинмоқда
Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари мурожаатлар бўйича ечим ўрнига, юзаки жавоб берадиган чемпион идоралар қаторида Транспорт вазирлигини ҳам санаган.
Амалда нафақат аҳоли йиллардан бери сўралаётган мурожаатлар, Давлат раҳбарининг шахсан ўзи берган топшириқлар турли важлар билан ижросиз қолмоқда.
Хусусан, Тошкент ҳалқа йўлигача келаётган 20та автобус йўналишлари вилоят томон 15-20 километрга узайтирилиши бўйича топшириқ берилганига ёз келса, бир йил бўлади (2025 йил сентябрда ижро бўлиши керак эди).
Октябрда Сенат сўровига жавобан, Транспорт вазирлиги Тошкент туманига қатнайдиган 467 (Қорабўрик), 470 (Шўробозор), 472 (Тўлабий), 473 (Назарбек), 477 (Қоплонбек) сонли автобус йўналишлари брутто-шартномаси асосида ҳаракатланувчи Тошкент шаҳри йўналишлари ҳисобига ўтказилиши, пойтахт транспортига қўшиладиган йўналишларга 9 ва 12 метрли автобуслар берилиши ваъдасини берганди.
Амалда Президент топшириғи (пойтахт автобуслари маршрутини узайтириш) ҳам бажарилмади, сенаторларга таклиф этилган ечим ҳам (вилоят машрутларини пойтахт тизимига қўшиш).
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/7116@Press_Secretary_Uz
- https://t.me/the_bakiroo/11020@the_bakiroo