43K163Telegramda ochish
Яна Uzcard ва 0,25% ҳақида Uzcard'нинг онлайн шакллантириладиган омонатлардан 0,25% комиссия ундириш борасидаги талаби бўйича билдирилган эътирозлардан кейин компаниянинг позицияси gazeta.uz сайтида эълон қилинди. Кейин эса айни шу материаллар реклама ҳуқуқида қатор телеграм каналларда жойлаштирилди, ҳатто кеча Uzcard'нинг ҳаракатини қоралаган каналлар ҳам принципиаллик билан айни материалларни ўзларида жойлаштиришди. Кўпчилик ўйламоқдаки, шу билан масала ёпилди. Менимча, йўқ. Авваламбор, кеча ёзганимдек, Uzcard'нинг мазкур нарх ошириш ҳаракатига Антимонополия баҳо бериши зарур. Мамлакатда ишлаб турган тўлов карталарининг, карта орқали транзакцияларнинг 70-80%и Uzcard'га тегишли ва барча белгилари бўйича бу компания монопол мавқега эга. Монополистнинг ўзбошимчалик билан тўсатдан янги тариф белгилаши истеъмолчиларга ҳам, электрон тўлов тизими иштирокчилари фаолиятига ҳам зиён ва қўшимча харажат келтиради. Иккинчидан, Uzcard' картадан онлайн омонатлар шакллантириш ва кейин ҳамёнларга қайтариш орқали манипуляция юз бераётганини, бу орқали картадан картага бепул ўтказма амалга ошириш учун фуқаролар лазейкадан фойдаланаётганини айтаётган экан, келинг, картадан онлайн омонатга эмас, онлайн омонат танидан ҳамёнга пул ўтказишда комиссия ўрнатилсин, банклар шу комиссияни Uzcard'га тўлаб берсин. Шунда ҳақиқий омонатчи билан лазейкадан фойдаланаётган "омонатчи" фарқи кўринади, қолади. Лекин, олдинга ўтиб айтаманки, назаримда, Uzcard бунга асло кўнмайди. Чунки, учинчидан, назаримда, компаниянинг асл мақсади реклама ҳуқуқида тарқатилаётган матнларда ёзилганидек солиқ тўлаттириш ҳам эмас, ҳамён лазейкасини ишлатаётганларни жазолаш ҳам эмас. Мақсад фақат фойда, монопол имкон борида миллиард-миллиард қўшимча фойда ишлаб қолиш. Назаримда, Uzcard апрель ойида карантин даврида мамлакат бўйича қанча онлайн омонат шаклланганини кўриб, шу қарорга келган. Чўтга солган ва қанча бебилиска фойда ишлаши мумкинлигини хомчўтлаган. Банклар қаёққа ҳам борарди, ахир уларда ушбу ультиматумни қабул қилишдан ўзга чора йўқ. Банклар ассоциациаси ўлик ва ҳеч қачон банклар манфаатига ишламаган, Марказий банк эса аралаша олмайди, чунки агар аралашса, Humo фойдасига иш қилинаяпти, вой-дод дея айюҳаннос солинади. Тўртинчидан, нега талаб қилинаётган комиссия 0,25%. Русларда "по кочану" деган ибора бор. Улар шуни исташди, тамом. Ҳеч қандай калькуляция, ҳисоб-китобсиз, ўлчовсиз. Uzcard'нинг иштаҳаси ҳозир шундай. Гумонимча ва назаримда, улар ўзлари кўзлаган ва қўшимча ундиришни хоҳлаётган фойда суммани апрель ойида Ўзбекистон банкларида шаклланган онлайн омонатлар миқдорига бўлиб кўришган. Ҳозирча шу, лекин мавзунинг давоми бўлиши мумкин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin