Кўпчилик кеча эълон қилинган "Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорнинг бошқа тарафига, энг мағизли жиҳатига эътибор бермаган кўринади.
Қарорга кўра, қурилиш ташкилотларига ажратилган кредитларнинг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиздан кўп бўлмаган фоиз тўловлари давлат томонидан қоплаб берилади. Масалан, қурувчи ташкилот уй қуришга 25%дан кредит олган дейлик, бу кредит бўйича 10% банди компенсация қилинади. Яна қурувчиларга 8 млрд.сўмгача қийматда кафилликлар ҳам тақдим этилади. Зўр, шундай эмасми?
Шу ўринда иккитагина савол туғилади.
Компенсация ва кафолат олиш учун қурувчилар вилоятларда камида 4 қаватли, Тошкентда эса 7 қаватли уй қуришлари лозим бўлади. Яъни, бу объектларда қоида тариқасида қурилиш крани ва лифт ишлатилиши керак. Сезаяпсизми? Айтдимку, мағизли жойига эътибор қаратмаяпсизлар деб.
Иккинчидан, компенсациялар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан берилади, кафолат ҳам. Жамғарма ресурслари давлат бюджети, яъни сизу-бизнинг солиқларимиздан шаклланади. Қаердадир вилоятларда 5 қаватли, Тошкентда 8 қаватли домга кўзингиз тушса билингки, ўша дом қурилиши учун ажратилган кредитнинг фоизларини қисман сиз ҳам тўлаётган бўласиз. Кейинги пайтда энг эринмаган лоббистларгина бу жамғармадан пул ундирмаётганди, булар қаторига мана энди қурувчилар ҳам муваффақиятли тарзда қўшилди.
@the_bakiroo