26K97Telegramda ochish
Помидор 5 кунда 20%га қимматлаган Ўзбекистонда ўғри олигархия ва монополистлар фойдасига ишлаётган ва энергочиновникларнинг тақсимлаш ваколатларини кучайтирган антиислоҳотлар нафақат ёқилғи нархлари ва перманент тақчилликда, помидор нархларида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Октябрда икки карра қимматлаган помидор нархлари ноябрда ҳам потираб ошмоқда. 1 ноябрдан 5 ноябргача помидор яна 20%га қимматлаб, 18 минг сўмга етган. Куз бошида экилган помидорлар октябрь ойи ҳарорат ҳалинчаклари фонида пишиб улгурмаган. Етилтириб олиш учун ҳашакдан тортиб шиналаргача ёқилган. Гарчи шонли энергетиклар иссиқхоналарга навбатдаги марта газ етказиб бериш кафолатини беришган бўлишсада (уларнинг ваъда ва ёлғонига ишонган тадбиркор хонавайрон бўлади). Олдинда ноябрь ва декабрнинг совуқ ва изғиринли кунлари кутмоқда. Деструктив энергетик сиёсат ўзгармаса, ўзбек газини эгаллаб олган ўғри олигархларнинг эмас, миллий иқтисодиёт ва истеъмолчилар манфаатлари инобатга олинмаса, қишга бориб ананас нархида помидор нархларини кўрамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin