25K35Telegramda ochish
"Электр энергияси ва газ таъминоти аввалги йилларга нисбатан яхшироқ бўлади" Анъанага кўра, энергетика соҳаси ва корхоналари менежменти қишки мавсумга кириш олдиган соҳанинг тайёргарлиги масаласида камера олдида ҳисоб берган. Асосий месседж, аввалги йиллардагидан фарқли равишда умумий гаплар билан чекланиб, аниқ тафсилот ва рақамларсиз бўлган ҳамда "Электр энергияси ва газ таъминоти аввалги йилларга нисбатан яхшироқ бўлади" қабилида янграган. Ҳисоб берганлар орасида вазирнинг биринчи ўринбосари, Энергорегулятор, МЭТ, ИЭС ва ҲЭТ раҳбарлари кўриниш берган. Шонли газчилар ва вазирнинг ўзи бу сафар кўринмаган (Ўзтрансгаз, Ўзбекнефтегаз ва Ҳудудгазтаъминот балки алоҳида ҳисоб беришар). Шонли энергетикларнинг ўтган йилги ваъдалари билан мана бу жойда танишишингиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin