20K84Telegramda ochish
Энергободринг 50 минг сўм Бодринг улгуржи нархи ҳар куни янги ва янги рекордларни урмоқда. Бугун 25 декабрга келиб, бодринг кузатувдаги энг қиммат мева-сабзавотга айланган. Масалан, 5 минг километрдан келтириладиган ананасдан 2 карра қиммат. Бодринг нархларининг ўтган йилдаги кризис давридан ҳам кўпроқ қимматлагани яна энергетикадаги узилишлар ва унданам ёмони, ноябрдаги экологик кризис ортидан яратилган сунъий ва маъмурий ноаниқликлар ортидан рўй бермоқда. Яъни Ўзбекистон бўйлаб ва айниқса Тошкент атрофида юзлаб иссиқхоналарда аввалига "газ берамиз" ваъдаси билан кўмир ва бошқа ноэкологик ёқилғилар ёқиш тўхтатилди (ҳеч ким нега 2023 йилдан иссиқхоналарни газдан узишганди ва кўмирга ўтказишганди деб савол кўтармади). ЭкоМиссия рейдларидаги вазифалар ва газ улаш топшириғи ижро этилмай туриб, совуқлар тушди. Ҳозир орадан роса бир ой ўтиб, Давлат раҳбарининг топшириғи нима бўлди, нечта иссиқхонага газ берилди ва нечта иссиқхона табиий газ билан узлуксиз таъминланмоқда, деб сўрайдиган инсофий топилмади. Хуллас, ноябдаги пиар ва талотўплардан кейин иссиқхоналар бодринг экмади ҳисоби (миллионлар сарфлаб эртага ҳосил пишмай куйиб қолишдан нима наф). Бозорларимизда ҳозир қолган бодринг ё туркманники (импорт) ёки Бухоро тарафдаги кунпаякун қилинмай қолган иссиқхоналардан келтирилмоқда. Энди савол битта: янги йилгача бодринг 100 мингга чиқадими ёки йўқми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin