20K41Telegramda ochish
Қиш яқин: энерготоварлар билан биржа манипуляцияси авжига чиқмоқда, дизель нархи рекорд даражага кўтарилгани яширилган Биржа эълон қилаётган кунлик маълумотларда ғалати манипуляциялар содир бўлмоқда. Яна энерготоварлар билан. 11 ноябрь куни дизель нархи тоннасига 0,5 минг сўмга қимматлаб, 12 994,5 минг сўмга етган. 12 ноябрь куни дизельнинг тоннаси 645,7 минг сўмга қимматлаган, лекин ўртача нарх 13 640,2 минг сўм ўрнига, 12 829,2 минг сўм деб эълон қилинган. 13 ноябрь кунги дельта маълумотларни ўзгартириб (+139,6 минг сўм ўрнига -671,4 минг сўм), котировкаларни тўғирлаб қўйилган. Нима бўпти, дейишга шошилманг. Бу манипуляция билан 12 ноябрь куни дизель нархи абсолют янги рекордга етгани жамоатчиликдан яширилган. Қизиқ, биржага ахборий манипуляцияни ким ўргатди экан? Шонли энергетикларми ё олигарх валийлар? Айнан энерготоварлар билан биржадаги ахборий манипуляция биринчи марта юз бермаяпти. Ўтган йили муттаҳам монополист ва олигархлар котировкаларни оширворган кунлари нархлар тўғрисида маълумот берилмаслиги, нархлар тушган куни эса, гўёки ҳаммаси рисоладагидек берилиши кузатилган эди. Дарвоқе, бутун дунё бўйлаб нефть узлуксиз арзонлаётгани қарамай, бензин нархи ўсишдан тўхтаётгани йўқ. Охирги икки ҳафтада дизелга қўшилиб (12 ноябрга +8,2%), бензин яна 3%дан зиёдга қимматлаган. Ўғри олигархия ва очофат монополистлар ёрилиб кетмагунча, қутулмаймиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin