Турк лираси қулашдан тўхташи мумкин
JPMorgan кутилмаларига кўра, Туркия Марказий банки навбатдаги бошқаруви йиғилишида асосий ставкани 8,5%дан 25%гача кўтариши мумкин ва бунда истиқболда яна кичикроқ кўламда ставкалар оширилиб борилиши прогнози ҳам қайд этилган.
Инвестбанк йил охиригача 30%лик ставкани кутмоқда. Шунингдек, кредитлаш шартлари қаттиқлаштирилиши ортидан иккинчи ярим йилликда рецессия юз бериши прогнози мавжуд.
Аввалроқ Societe Generale таҳлилчилари ҳам Туркия Марказий банки ўзининг навбатдаги йиғилишида асосий ставкани 15%гача кўтариши, кейинги йиғилишларда эса 5 фоиз бандидан ошириб бориши мумкинлигига ишора қилгандилар.
Туркия Марказий банки асосий ставкани 22 июнь куни кўриб чиқади ва бу регуляторнинг янги раҳбари Ҳафиза Эрканнинг лавозимдаги биринчи йиғилиши бўлади.
Асосий ставкани оширилиши ва яна ошириб борилиши тўғрисидаги ишоралар турк лирасининг қулашдан тўхтатади, бир муддат билан аста секин лиранинг мустаҳкамланиши ҳам юз бериши мумкин.
Кеча ва бугун долларнинг лирага нисоби 23,60 атрофида ўтмоқда.