19K40Telegramda ochish
Пойтахт қабристонларига 17 млрд.сўм ажратилган. Жамоатчилик назорати керак Республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини жуда кўп ҳолатларда жамоатчилик назорати белгилайди. Биз Ташаббусли бюджет доирасида ютиб олган пулларнинг қандай ишлатиш ва назорат қилишни ўрганиб олдик. Лекин Ташаббусли бюджетга ажратилаётган пуллар бу жами бюджетнинг 1 фоизи ҳам эмас. Энди бюджетнинг бошқа маблағлариниям ишлатилиши устидан кузатувни ташкил этиш ва ҳисобот, сифат сўраш пайти келди. Пойтахтдаги қабристонларни ободонлаштиришга жами 17 млрд.сўм ажратилган, шундан 2023 йилнинг биринчи чораги даромадлари ҳисобидан 3,4 млрд.сўм йўналтирилиши белгиланмоқда. Тошкент шаҳрида таъмирланадиган 11та қабристоннинг рўйхати мана бу ерда. Масалан, Иброҳим бўзчи қабристони учун 1 062,9 млн.сўм ажратилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin