ЕИ Марказий Осиёнинг икки банкига санкция киритадими?
Бугун кечга яқин шимолнинг пропаганда ОАВларида (РИА Новости'дан ТАСС'гача) Марказий Осиёнинг икки банки Европа иттифоқи санкцияларнинг 19-пакетига тушиши мумкинлиги ҳақида ёзилди. Кейин бошқа туппа тузук ОАВлар ҳам шу пропаганда каналларига таяниб ахборот тарқатишни давом эттиришди.
Лекин ҳавола берилаётган Reuters материалида Марказий Осиё банкларига санкциялар эҳтимоли ҳақида бирон сўз йўқ.
Солиштиришингиз учун, мана Reuters материали. Мана РИА Новости материали.
Албатта, қирғиз банклари ортидан айрим ўзбек, тожик ва қозоқ банклари ҳам қора рўйхатга тушиши мумкин. Буни соқит қилиб бўлмайди (босқинчиларнинг қонли пулларига шериклик барибир юқмайди, жазо эртами, кечми бўлади). Лекин ахборий спекуляцияга жиддий эътиборда бўлавериш керак.