Cobalt яна қимматлайдими?
Монополистимизнинг анонсига кўра, Chevrolet Cobalt 2025 чиқарила бошлайди.
Тарқатилган суратларга кўра, кўзимиз ўрганган бўғирсоқ Cobalt'нинг ташқи кўринишида ўзгариш юз бермайди. Бор ўзгариш салондаги панель жиҳозлари ва рулда, қолгани ўзимиз билган 12 йил аввалги ўша эски Cobalt.
Рақобатли нормал дунёда росмана янгиланган версиядаги автомобиллар, қоида тариқасида эскисидан арзонроқ ёки эскисининг нархида сотувга чиқарилса, шўрпешона истеъмолчилари танловсиз Ўзбекистонда автомобилдаги ҳар қандай ўзгариш бу нарх ошириб олиш воситасига айланган (фарқи йўқ, фарасини қорайтирадими ёки қизил чизиқ тортадими ёки янги магнитола ўрнатадими). Бир йил аввал Cobalt нархи унинг фарасини қорайтириш баҳонасида 7,3 млн.сўмга, 155,2 млн.сўмгача ошириб олинганди.
Бу сафар ҳам катта эҳтимол, яна нарх ошади (ўзбек монополистлари бошқача иш тутиши мумкинми?).
Дарвоқе, Cobalt ишлаб чиқариш охирги ойларда кетма-кет қисқараётганини ҳисобга олиб, нархлар оширилиши мумкинлигини истисно этмайгандик.
Сиз нима деб ўйлайсиз, янги Cobalt қанчага қиммат бўлади? 5%га? 10%га? Нархни қимматлаштириш учун қанақа баҳона кўрсатишади? Доллар ошди методичкаси энди ўтмайди, курс 2023 йил даражасигача тушиб бўлдику. Унинг механика варианти бўладими? (арзонроқ механика варианти ишлаб чиқармаслик нархни сунъий юқори ушлаш воситаси ҳисобланади).
Cobalt қимматлагач, унинг юқори нарх чегарасидаги Onix ҳам ошадими? Чайқовчи монополистлар ҳам вазиятдан фойдаланиб, яқин сегментдаги E2 ва Seagull электромобиллари нархларини оширадими?
- https://t.me/chevroletUzbekistan/667@chevroletUzbekistan
- https://t.me/uzautomotorscom/3398@uzautomotorscom
- https://t.me/the_bakiroo/10530@the_bakiroo