Евроиттифоқ Трамп тарифларига қарши жавоб божларини киритади
Европа иттифоқи Трампнинг 20%лик божларига нисбатан жавоб божлари киритишни мўлжалламоқда. Музокаралар эртага 9 апрель куни бўлиб ўтади. Бу иттифоқнинг тариф урушлари бошланган буён иккинчи жавоби бўлади.
Айтиш керакки, Трампнинг 20%лик тарифлари Евроиттифоқнинг 380 млрд.евролик товарларига тааллуқли бўлади.
25% даражасида дейилаётган жавоб божлари тухум ва гўштдан тортиб туалет қоғозигача рўйхатни қамраб олиши мумкин (умумий рўйхат ва қамров ҳажми ҳали аниқмас). Тарифларнинг бир қисми 15 апрелдан, иккинчи қисми 15 майдан кучга кириши айтилмоқда.
Ўтган ҳафтада Хитой Трамп тарифларига қарши жавоб божларини эълон қилганди (10 апрелдан кучга киради). Трамп тарифлари ва унга қарши эълон қилинаётган жавоб чоралари глобал биржаларда 2008 йилдан бери кузатилмаган қалтироқ ва қулашларни яратмоқда.