Спекуляцияга айланаётган тариф уруши: осмонга сакраган олтин ерга қайтмоқда
Трамп маъмурияти Хитойга қарши божларни камида 2 карра пасайтириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар олтин нархини бир кунда 250 долларга, 3260 долларгача пасайтирган.
Эмишки, Трамп Хитой билан риторикани юмшатмоқчи ва тарифларни 50-65%гача, ҳатто айрим товарларга 35%гача туширмоқчи. Кеча АҚШ молия вазири Бессент деэскалация ҳақида гапирганди.
“Айтамиз ва қайтамиз” ўйинлари фонд бозорларида мана бунақа спекулятив вазиятни яратмоқда.