Шоу бизнес вакили жазоланди - бу яхши, лекин Андижон вилоят ҳокимининг ундан қаери кам?
Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев карантин қоидаларини бузиб тўй ўтказган “Браво” жамоаси вакили Аҳмад Темиров ҳамда Воҳиджон Исоқовлар кейсига муносабат билдириб, “тартиб қоидаларга зид равишда мана шундай тўй ўтказиб, белгиланган жаримани тўлаб кетиш билан осонгина қутулиш мумкин” деган нотўғри хулосалар шаклланишига сабаб бўлиши мумкинлигини билдирипти.
Сенатор тўғри айтаяпти, қонун-қоидалар аввало ишлаши керак, ишлагандаям барчага ишлаши керак.
Лекин жаноб сенатор, унутманг, Тошкент ситида намойишкорона тўй ўтказганлар ҳарқалай жарима тўлашди. Қонунда белгиланган жазосини олишди.
Лекин бутун бошли вилоят ҳокими, яна сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов (нимагадир ҳоким, вазир ва сенаторларга келганда сизларнинг талабчанлигингиз эсдан чиқиб қолади) карантин пайтида оммавий маросим ўтказса-ю ва бундан кейин ҳатто ҳолатни қораламасдан туриб, шоу бизнес вакилига жаримани осон қутулиб кетиш, деб аташингиз унча самимиймасдек кўринади.
Қоида бузган шоу-бизнес вакиллари борасида Маданият вазирлигига сўров юборибсиз - яхши, лекин қоида бузган вилоят ҳокими борасида нега масалан, Ҳукуматга сенаторлик сўрови жўнатишни муваффақиятли тарзда эсдан чиқардингиз?
@the_bakiroo