«Энди сайлов бўлади, мен ҳам чарчадим, ораларингдан бошқа раис қидиринглар»
Газета Ўзбекистонда 1,5 ой давом этган маҳалла раислари сайловларидан жуда қизиқ материал тайёрлаган.
“Номзодларни сайлов куни эълон доскасида кўрдик — уч киши экан. Бир номзод нимагадир сайловга келмади. Иккинчиси келибоқ, номзодлигини қайтариб олди. Учинчиси ўзимизнинг аввалги маҳалла раисимиз…Кўриниб турибдики, шу кишини қайта сайладик”.
“Бир ой олдин маҳалла раисимиз… «энди сайлов бўлади, мен ҳам чарчадим, ораларингдан бошқа раис қидиринглар» деди. Шундан кейин номзодлар маълум бўлди. Бири Бекмурод ака, маҳалламизда кўпчиликка ёрдам бериб юради. Нариги номзодни унча танимайман. Лекин Бекмурод ака «шу опага ишонинглар, мени сайламанглар» дегандай қилди. Шунинг учун 90 фоиз овозимизни опага бердик”.
“Дейлик, президент сайловида номзодлар аввалдан ўзининг дастурларини оммага таништириб, раҳбар бўлишга арзишини исботлашга ҳаракат қилади-ку, раисликка номзодлар ҳам ўз маҳалласи учун қандай ўзгаришлар қила олишини, ўз ғояларини тушунтириши, одамларни бунга ишонтира олиши керак-да!”.