Наманганда тадбиркор томонидан мактаб реконструкция қилиняпти
Наманган шаҳридаги 3-сонли умумтаълим мактаби тўлиқ реконструкция қилинмоқда. Ташаббус маҳаллий тадбиркор, “Aisha home textile” корхонаси раҳбари Жобир Камалитдинов томонидан илгари сурилган. У шу мактабнинг собиқ ўқувчиси экан. Айтилишича, мактаб 1966 йили қурилган бўлиб, 2008 йили қисман таъмирланган. Лойиҳавий сиғими 1500 ўринни ташкил ҳолда, ҳозир бу муассасада 2015 нафар ўқувчи ўқимоқда.
Маълум бўлишича, тадбиркорнинг маблағлари ҳисобига мактаб биноси тубдан янгиланяпти, синфхоналар таъмирланмоқда. Бундан ташқари, спорт зали, ошхона ва фаоллар зали қурилиши, электр таъминотини барқарорлаштириш учун трансформатор ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.
Бундай ишлар таълим инфратузилмасидаги мавжуд кемтик ва муаммоларни ҳал этишда маҳаллий ресурсларни сафарбар қилишнинг бир йўли сифатида қаралиши мумкин. Айни пайтда унинг моҳияти бир марталик эмас, балки тизимли ёндашув доирасида, белгиланган стратегик йўналишлар асосида кўпроқ амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.
Реклама
- https://t.me/uzchamber/18053@uzchamber