Меҳнат кодексининг икки моддаси айрим талабларини эслаб қўйиш вақти айни дамда:
124-модда. Иш вақтидан ташқари иш
Ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин. Иш вақтидан ташқари ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
125-модда. Иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддати
Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.
Юқоридаги талабларга амал қилинмай иш вақтидан ташқари ишлаш мажбурий меҳнатнинг гибрид кўринишларидан.