Эрталабки суҳбатлардан
- Соҳада вазирликлар, давлат ташкилотлари роса урчиб, кўпайиб кетганди, 30-40% ва балки ундан кўпроқ давлат ташкилотлари ходимлари ортиқча ё фақат зарарли регуляция билан банд. Уларни маҳаллабай, хонадонбай, фуқаробай ишлатишга йўналтирилиб тўғри қилинаяпти.
- Балки ўша ортиқча вазирлик, давлат ташкилотларини, урчиб кетган ходимлар сонини камайтириш самаралироқ бўларди? Аввалги нотўғри қарор оқибатларини бошқа навбатдаги нотўғри қарор билан давом эттириш умумий зарар ҳажмини яна оширадику.
P.S. Трансформация, ихчамлашиш жараёнини бошидан кечираётган ва кечириши лозим бўлган давлат банклари яна ходимлар сонини кўпайтиришни бошлади. Маҳаллабай юрган банкларнинг нархлари яна арзонлашса арзонлашадики, асло қимматлашмайди.