15K81Telegramda ochish
Оддий вазифа Шартли 100 млрд.сўмлик корпоратив, 50 млрд.сўмлик чакана портфели, мингта корпоратив, ўнмингта чакана мижози бор банк филиали узлуксиз ва самарали фаолият кўрсатиши учун ўттизта ходим ортиғи билан етади. Лекин бунинг учун банк филиали банкка хос бўлмаган олдир-солдир ва барчага зиён келтирувчи вазифа ва топшириқлардан, республика, вилоят, туман ва шаҳар миқёсидаги ҳеч қачон тинмайдиган мазмунсиз мажлисбозликлардан ва фақат ташвиш келтирувчи ташрифлардан озод қилиниши, уйма-уй, кўчама-кўча, маҳаллабай юриш мажбуриятларидан ҳоли бўлиши керак холос. Ишонинг, шунда ўша банк филиалининг оладиган фойдаси ҳам, демакки, давлатга тўлайдиган солиғи ҳам каррасига кўпаяди. @the_bankiroff

Arxivda shunga yaqin