Тақсимот
Комплекслар бўйича бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчисига ёшларга 2021 йилда иш ўринлари яратиш вазифаси бўлиб берилипти.
Раматов 80 минг ёшни иш билан таъминлаши керак. Қўчқоровга энг кўп режа қўйилган - 165 минг. Умурзоқовга 55 минг. Абдуҳакимов - 30 минг. Мусаев 30 минг.
Бош вазир маслаҳатчиси Умаровга 20 минг.
Ғаниевга аниқ режа белгилаб қўйилмаган, лекин у ёшларга бир гектардан ер олиб бериши керак бўлади. Ерлар уларнинг ҳозирги эгаларидан, масалан, фермерлар ё кластерлардан қандай қайтариб олинади - механизми очиқланмаган.