61 фоиз қарздорларда қарз қайтариш бўйича муаммолар мавжуд
Марказий банк 2025 йил 3- чораги бўйича Истеъмол кайфияти шарҳи билан бўлишмоқда.
Чорак давомида даромадлар ва жамғариш субиндекси яхшиланган бўлса, харажатлар субиндекси ўзгаришсиз қолган.
Кредит субиндекси эса иккинчи чоракдирки, кетма-кет пасаймоқда (умумий тенденция 2022 йил 2- чоракда бошланган).
Ўрганишларга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича аҳолининг умумий қарз юки 33 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 61 фоиз қарздорларда қарз қайтариш бўйича қийинчиликлар мавжуд. Сўралганларнинг 68 фоизи кейинги 6 ойда қарз олишни режалаштирмаган.
Келгуси даврда кредит олишни режалаштираётганлар улуши 5–7 млн.сўм даромадга эга аҳоли гуруҳларида ошгани кузатилган бўлса, бошқа барча даромад тоифаларида мазкур кўрсаткич пасайган.
Ойлик даромади 15–20 млн.сўм ва 20 млн.сўмдан юқори бўлган респондентлар бошқа гуруҳларга нисбатан келгусида кредитга бўлган талабнинг камайишини кўпроқ кутмоқдалар.