Жамғармаси йўқлар улуши 40%дан ошган
2025 йилнинг охирги чорагида истеъмол кайфияти нисбатан барқарорлигича қолган. Даромадлар субиндекси иккинчи чорак кетма-кет ўсган, харажатлар субиндекси эса ўзгаришсиз қолган.
Икки чорак кетма-кет пасайишдан кейин кредит субиндекси яна ўсиш кўрсатган, бунда ўрта даромадлилар кредитга талаби ортаётган бўлса, юқори даромадлиларнинг кредит олиш талаби пасайишдан тўхтамаган.
Жамғариш субиндексида пасайиш юз берган. Эътиборлиси, сўровларда жамғармаси йўқлар улуши 40,4%га етган. Бу истеъмол кайфияти бўйича тегишли сўровлар ўтказилаётган даврдаги энг юқори кўрсаткич.