21K54Telegramda ochish
Истеъмолчилар харажатлардан тийилиш кайфиятида 2023 йилнинг дастлабки чорагида истеъмол кайфияти индекси 2,3 бандга пасайиб, 23,8 бандни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг охиридаги кўтаринкиликдан кейинги жуда катта пасайишдир. Индексни пасайтирган энг асосий омил аҳолининг харажатларни камайтиришга бўлган мойиллигини ошгани бўлмоқда. Айни вақтда йирик харажатлардан уй-жой хариди, уй-жой таъмири ва автомобиль сотиб олиш истагидагилар улуши кўпайган. Кам даромадли тоифанинг (2 млн.сўмгача) кредит олишга хоҳишлари тезроқ пасайиб бормоқда. Келгусида даромадларнинг ўзгаришига нисбатан бойлар оптимистроқ, камбағаллар тушкунроқ ҳолда қарамоқда. Сўралганларнинг 35 фоизида жамғармалар йўқ. Умуман йўқ. 12 фоиз атрофидаги респондентлар тўплаган жамғармалари 3 ойдан кўпга етишини қайд этишган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin