16K24Telegramda ochish
Кам даромадлилар даромадлари ошишини кутаётганлари йўқ Аҳолининг истеъмол кайфияти бўйича асосий тезислар: Келгусида даромадлари кўпайишини таъкидлаганларнинг аксарияти 3-5 млн. сўм ва 5-7 млн. сўм ойлик даромадга эга бўлганлар гуруҳига тўғри келмоқда. Аксинча даромадлари нисбатан пастроқ - 2 млн.сўмгача бўлган аҳоли вакилларининг келгусида даромадлари ортишини бўйича кутилмалари қолган даромад гуруҳларига нисбатан пастроқ. Кредит олишни режалаштирганлар улуши деярли барча даромад гуруҳларида камайган. Истеъмолчиларнинг харажат режалари ҳам мақбуллашган. Келгусида "харажатлар кўпаяди" деб ҳисобловчилар улуши камайган, "ўзгаришсиз қолади" дегувчилар эса кўпайган. Келгусида жамғармалари кўпайиши бўйича ижобий кутилмаларга эга респондентларнинг улуши ортган. Умуман жамғармаси йўқ бўлганлар улуши йил давомида 46%дан 41%гача камайган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin