27K156Telegramda ochish
Қарз устига яна қарз олиш авж олмоқда Уч йил аввал учтадан кўп кредитга эга қарздорлар улуши 3%ни ташкил этган холос. Ҳозир учтадан кўп кредит эгалари улуши 11%га етган. Яъни охирги 2 йилда банкларнинг ўта агрессив кредит сиёсати туфайли истеъмолчилар мавжуд кредит қарздорликлари устига яна қарз олиши тезлашган. Муаммо шундаки, бу улуш аслида янада каттароқлиги аниқ, чунки Марказий банк эълон қилган маълумотларда микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва насия савдодан қарздорликлар акс этмаган. Регулятор мавжуд кредит қарзи устига иккинчи, учинчи ва кейинги кредит қарзлари айнан қайси маҳсулотлар учун олингани картинасини ҳам очиқласа бўларди. Охирги йилларда янги кредит ё қарз олиб, эски кредит ёпадиган қарздор ўзбекистонликлар тоифаси пайдо бўлди ва тобора кенгаймоқда, яъни амалда "истеъмолни рағбатлантиради" дейилган турли микроқарзлар аслида қарз юкини оширишга хизмат қилмоқда холос. Айниқса, расмий даромадсиз фуқароларга энг қиммат қарз маҳсулотларини ажратишга ва сўралганидан ортиқ кредит ажратиш бўйича миқдорий чекловларнинг мавжуд эмаслиги турли ҳаёт чақириқларига дуч келаётган, хатарларни қабул қилмайдиган ватандошларимизнинг аҳволини фақат оғирлаштирмоқда, ҳатто фирибгарларга ем қилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin