17K136Telegramda ochish
Аждарҳо комиссияли Ягона QR — UzQR Spot 1 июлдан мажбурий бўладиган ягона QR (брендлашган номи UzQR) тўғрисида кўпчилик билиши керак бўлган ахборотларни жамлаган. Демак, мажбурий бўлган ягона QR орқали тўлов амалга оширилганида мижоз, яъни истеъмолчидан 1% комиссия ечилади (бу кейинги кунларда бир неча савдо пулли нуқталарда текшириб кўрилди). Сотувчидан эса, 0,65% комиссия ечилади. Spot'нинг ёзишича, бундан 0,1% банк эквайерга, 0,55% Мунисга кетади. 0,55%дан 0,2% Мунисга қолади, кейин монополист Uzcard ва Humo (0,15%) ўз улушини олади, қолган 0,2% банк ташаббускорга кетади (тўлов ташкилоти орқали транзакция ўтса, банкка 0,05% қолади). Spot мижоз (истеъмолчи) тўлайдиган 1% комиссия жараёнда қандай тақсимланишига аниқлик кирита олмаган. Шундай қилиб, жуда катта умидлар қилинган Ягона QR бундай аждарҳо комиссиялар билан нақд ҳисоб-китоблардан ҳам, терминал орқали ҳисоб-китоблардан ҳам афзал бўла олмаслиги аён бўлди. Балки шунинг учун ҳам мажбурий деб эълон қилинган. Нақдсиз тўловлар кўлами кенгайтирилиши арафасида ва ундан кейин истеъмолчилар нақдсиз тўловлар ва транзакциялар учун комиссияларнинг тинимсиз ошиб бораётганига гувоҳ бўлишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin