26K75Telegramda ochish
Камида учта хорижий талабгор HUMO учун ариза топшира олмаган Давактив HUMO'нинг хусусийлаштирилиши бўйича аризалар 2024 йил 30 август соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилиниши ҳақида инглиз тилида эълон қилганига қарамай, аризаларни қабул қилиш тўхтатилган. Кеча Давактив сайтида жойлаштирилган эълондаги сана 22 август қилиб ўзгартириб қўйилган. Инглиз тилидаги эълонга ишониб талабгор сифатида ариза топшириш истагидаги камида 3та хорижий инвестор энди HUMO'нинг хусусийлаштирилишида иштирок эта олмайди. Балки саналардаги чалкашлик ва орқа сана билан уни тўғирлаш мақсадли равишда, талабгорлар сонини камайтириш учун амалга оширилган бўлиши мумкин. Нима бўлганадаям очиқ савдода сотилади дейилган HUMO'нинг хусусийлаштирилиши кейинчалик унинг натижаларига шубҳа солиши мумкин бўлган инцидент билан бошланди. Талабгорлар сонининг кескин камайиши, олдиндан белгиланган иштирокчилар орасида "савдо"нинг ўтиши, албатта HUMO'нинг нархини каррасига арзонлаштиради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin