22K45Telegramda ochish
Давактив HUMO учун аризалар қабул қилишни тўхтатдими? Ўзбек тилидаги ва рус тилидаги эълон бўйича талабгорларга қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризалар 2024 йил 22 август соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар белгиланган. Яъни, HUMO'ни хусусийлаштириш бўйича ариза қабул қилиш тугади. Лекин инглиз тилидаги эълон бўйича аризалар 2024 йил 30 август соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар этиб кўрсатилган. Бу қанақа янги ўйин? Ё шунчаки билмаса чин, билса техник хатоми? Атайин қилинганми? Айтайлик, HUMO'нинг хусусийлаштирилиши бўйича инглиз тилидаги эълонни ўқиган потенциал харидор ариза топширмоқчи бўлса, "бўлди, дедлайн тугади" дейиладими? Ёки ўзбек ёки рус тилидаги ҳужжатлар, 22 августгача, инглиз тилидагиси 30 августгача қабул бўладими? Бу қанақадир абсурд, айниқса, Ўзбекистонда исталган давлат банкидан каррасига қиммат турадиган тўлов тизимининг хусусийлаштирилаётгани ва бунга ёлланган консультантлар учун миллиардлаб тўлов қилинаётгани ҳисобга олинса.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin