23K119Telegramda ochish
Маош нисобида Ўзбекистонда энг қиммат уй-жой Самарқандда Марказий банк 2024 йил биринчи ярим йиллиги бўйича Ипотека кредитлари шарҳида биринчи марта уй-жой нархларининг аҳоли харид қобилиятига нисбатини ҳудудлар қирқимида маълумот тақдим этган. Мазкур маълумот Ўзбекистонда энг қиммат уй-жой мутлақ қийматда эмас, нисобда аслида қаерда энг қиммат эканини кўрсатиб беради. Демак, маошга нисбатан энг қиммат уй-жой, сиз ўйлаганингиздек, Тошкентда эмас, Самарқандда. Самарқандликлар Самарқандда 1 кв.м уй-жой сотиб олиш учун ўртача ойлик иш ҳақининг 2,67 баробари қийматида тўлов қилишлари керак. Бошқача айтганда, 50 кв.метрлик камтаргина квартира сотиб олиш учун, Самарқандликлар емай, ичмай 11 йилу ва яна 1,5 ойлик йиллик маошларини беришларига тўғри келади. Тошкентда 50 кв.м уй-жой сотиб олиш учун тошкентликлар ўртача 7 йилу 7 ойлик маошларини сарф қилиши зарур. Маош нисобида энг арзон уйлар Қорақалпоғистонда. Шимолий минтақамизда 50 кв.м уй-жой сотиб олиш учун 4,9 йиллик маош кифоя.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin