28K123Telegramda ochish
Банк завод қурмаслиги керак, бино қуриб сотмаслиги ҳам керак Албатта, Алоқабанк Тошкент Чинни заводини сотишга қарор қабул қилиб жуда тўғри қилган, гарчи уни қуриш топшириғи-ю, иқтисодий самарасиз ва бозори йўқ бўлишини била туриб, қурилгани ва кўз-кўз қилиб топшириш аввалбошдан хато бўлган бўлса ҳам. Умид шуки, айнан Тошкент Чинни заводи мисолида банклар, ҳатто давлат банки бўлса ҳам завод қурмаслиги кераклигини ҳукумат аёнлари яна бир марта тушуниб етишди. 100 марта хато бўлган иш, 101-сида тўғри бўлиб чиқмайди. Алоқабанкнинг Чинни заводини қанақадир Давактивга топширмай, ўзи сотишга қарор қилгани иккинчи тўғри иш. Давактив қиммат активни арзонга ё сувтекинга сотиши мумкин ёки ёпиқ кабинетларда схема ясаб, қайсидир чўнтакка сопини ўзидан чиқариб беради. Сотилаётган Чинни заводига келсак, бу жойнинг энг қиммат хусусияти ер. Нақ 5,6 гектар. Бошланғич нархи сотихига 23 минг долларданга тушади. Ғолиб харидорнинг пули ўзи билан кетади. Дарвоқе, ҳалиям кеч эмас, Тошкент ситида ихтиёрий-мажбурий равишда қурилган бинони Алоқабанкнинг ўзи сотгани, ундан ҳам яхшиси, бир қисмидан фойдаланиб, бир қисмини сотиб, қолган қисмини оператив бошқарувга бергани минг афзал. Давактив қиймати 150 млн.доллардан ошган бинони ярим нархига ҳам сотмайди, сотолмайдиям. Асакабанк ва Саноатқурилишбанк ҳам, агар банклар корпоратив бошқарувида озгина бўлса ҳам рационаллик қолган бўлса, ситидаги биноларини ўзлари сотиши (ёки қисман сотиши) керак. Қандай қилиб уларнинг кенгашида ўтирган мустақил аъзолар бу зарарли битимга рози бўлишган, тушунарсиз. Исталган пайт юзлаб миллион доллар қарз ва мажбуриятларга қурилган биноларини тортиб олиб, сотувга қўйвориладиган банкка қайси инвестор қизиқади, қайси инвестор жиддий қарайди, буёғини ўйлаб ҳам кўришмаган бўлишса керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin