28K162Telegramda ochish
Туркиядаги зилзиланинг иқтисодий оқибатлари Ўзбекистонда ҳам сезилади Сценарийларга кўра, кучли зилзила оқибатларида Туркиянинг иқтисодий йўқотишлари ЯИМнинг ўртача 2%ини ташкил этиши мумкин. Йўқотишлар занжири айрим ёмон эҳтимолларда ЯИМнинг 6%игача етади. Энг кўп жабр кўрган вилоятлар айнан саноат марказлари ҳисобланади. ХВЖ ҳисобларига кўра, 2023 йилда Туркия иқтисодиёти 3% атрофида ўсиши прогноз қилинаётганди. Энди ўсиш ё ноль атрофида ёки ҳатто манфий ҳам бўлиши мумкин. Туркия Ўзбекистоннинг экспорт бўйича учинчи, импорт бўйича бешинчи савдо ҳамкори ҳисобланади. 2022 йилда бусиз ҳам экспорт ва импорт ҳажми қисқара бошлаганди. Зилзила оқибатида саноат имкониятлари ва истеъмол талабининг қисқариши ҳам экспортимизни, ҳам импортимизни камайтиради. Туркия пул ўтказмалари ҳажми бўйича ҳам, меҳнат мигрантлари векторида ҳам Ўзбекистонга сезиларли таъсирга эга. Меҳнат мигрантлари сони бўйича, кирувчи ва чиқувчи ўтказмалар умумий ҳажми бўйича Россия ва Қозоғистондан кейинги ўринни эгаллайди. Шунингдек, Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ва кредитларнинг 10%дан зиёди ёки 700 млн.доллари Туркия ҳиссасига тўғри келарди (2022 йил 9 ой маълумотлари). 2021 йилда Туркиянинг Ўзбекистонга киритган сармояси 1,2 млрд.доллардан ошган. Умуман олганда, Туркиядаги зилзилани аномал совуқ ва энергетик кризисдан кейинги Ўзбекистон иқтисодиёти учун навбатдаги "қора оққуш" деб ҳисобласа бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin