Туркиядаги инфляция Ўзбекистонда нархларнинг ўсишига олиб келиши мумкинми?
Kommers.uz нашри Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари тадқиқотларига таянган ҳолда Туркиядан импорт қилинаётган инфляция ҳақида мулоҳаза юритмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда қайд этилган инфляцяининг 0,28 фоиз банди Туркия билан боғлиқ. Экспертлар Туркияда инфляциянинг кучайиши Ўзбекистондаги истеъмол нархларига сезиларли таъсир қилмайди, деган хулосага келишган.
Бошқа савдо ҳамкорлари, масалан, Россиядан импорт қилинаётган инфляция улуши ҳақида маълум қилинмаган.
- https://t.me/kommersuz/3769@kommersuz