Доллар қиймати вақтинча 95 рублгача тушди
Россия Марказий банки асосий ставкани 3,5 фоиз бандига, 12,0%гача кўтарди. Кеча бу ҳақда анонс ва сиздиргилар тарқатилганди. Асосий ставка бўйича кейинги қарор 15 сентябрда қабул қилинади.
Регулятор ўз қарорини импортга нисбатан ўсиб бораётган талаб фонида рублга босимнинг кучаяётгани ва инфляция рисклари билан изоҳлади.
Марказий банк валютани тартибга солишга оид бошқа режаларини эълон қилмади. Шунинг учун 95 рублгача пасайган доллар курси яна 97дан ошди.
Назаримизда, Марказий банк ҳам, Россия ҳукумати ҳам 96-99 оралиғидаги доллар курсини яқин истиқбол учун комфорт коридор деб ҳисобламоқда. Меҳнат мигрантларимиз яқин кунлардаги ўтказмалари ва умуман меҳнат фаолияти билан боғлиқ режаларини шунга мувофиқ тузсалар бўлади.