42K108Telegramda ochish
Доллар/рубль 92,60. Россия Марказий банки асосий ставкани кутилганидан ортиқ даражада кўтарди Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 2 фоиз бандига, 15%гача кўтарди. Кутилмалар ставкани 1 фоиз бандига оширилишини кўрсатаётганди. Регулятор ўз қарорини инфляцион кутилмалар юқори даражада қолаётгани билан изоҳлаган. Шунинг учун қаттиқ пул-кредит сиёсатини узоқроқ муддат ушлаб туриш лозим деб ҳисобланилмоқда. Россия Марказий банки нархлар индексини 4%лик инфляцион таргет коридорига 2024 йилда қайтаришини қайд этган (ҳозирда мавсумийлик омили ҳисобида 12,1%). Кутилганидан ортиқ қарор рубль курсини жиддий мутаҳкамлаган. Айни дақиқаларда биржада 1 доллар учун 92,60 рубль таклиф этилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin