Россия Марказий банки асосий ставкани бирдан 11%гача пасайтирди
Росссия Марказий банки бугун бўлиб ўтган директорлар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида асосий ставкани 3 фоиз бандига, 11,0%гача пасайтирганини эълон қилди. Регуляторга кўра, бу қарор инфляцион босим кучсизланиб бораётгани ва аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари сезиларли пасайгани каби омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, рублдаги депозитларга кирим оқими давом этаётгани, лекин кредит фаоллиги ўта пастлиги қайд этилган.
Россия Марказий банки навбатдаги йиғилишларда асосий ставкани яна пасайтириб боришини истисно этмаган. Регулятор қароридан кейин доллар/рубль жуфтлиги 63,5гача кўтарилган.