9.7K15Telegramda ochish
Россияда ҳам пул-кредит шартлари қатъийлашишда давом этмоқда: Рубль яна мустаҳкамлана бошлади Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 0,75% бандига оширди. Энди асосий ставка 7,5%ни ташкил этади. Қарор учун асосий омил инфляция дея қайд этилган. Регулятор 7,4%гача кўтарилган инфляцияни мўлжалланган параметр - 4%гача қайтармоқчи. Асосий ставканинг оширилиши Россия рублининг долларга нисбатан курсини жиддий мустаҳкамлади. Доллар курси охирги 15 ойда биринчи марта 70 рублдан пастгача тушди. Душанба куни яна бир асосий савдо ҳамкоримиз бўлган Қозоғистоннинг Миллий банки (регулятор) ҳам асосий ставкани қайта кўриб чиқади. Ставканинг оширилиши эҳтимоли юқори.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin