9.2K9Telegramda ochish
Президентнинг 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва соҳадаги изланувчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги инновацион тадқиқотларни амалиётга жорий қилганлик учун 10 млрд сўм миқдорида грант ажратиш тўғрисида 2021 йил 20 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Агробанк” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур тадбир муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Меморандум доирасида “Агробанк” ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва соҳадаги илмий изланувчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш, янги истиқболли илмий-инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилади. реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin