9.8K17Telegramda ochish
Хориж мамлакатлари билан алоқалар, четда ишлаётган ватандошларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш борасида партияларнинг фикру-мулоҳазалари турлича эканлиги бўлиб ўтган дебатларда бир томондан яхши бўлса, иккинчи томондан уларнинг ҳали бу борадаги сиёсий савияси етарли эмаслигини ҳам кўрсатиб берди. Аудитория учун энг қизиғи – бу партиялар уларнинг манфаатлари учун қанчалик ҳаракат қилиши ёки хорижий мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилган ташқи сиёсатни шакллантириш масаласи эди аслида. Аммо сиёсий партиялар бу борада ҳали етарли билим ёки кўникмага эга эмаслигини кўрсатди. Нега, чунки, 25 йил давомида улар ташқи сиёсатнинг шакллантирилиши, амалга оширилиши билан боғлиқ сиёсатдан бутунлай бегона бўлган эса, кейинги беш йил давомида ҳам бу борада профессионал қарашларни ривожлантиришга улгурмаганлигини кўрсатди. Ҳали улар олдида сиёсат майдонида катта ишлар қилиш, ўз партияси номидан уларни шакллантириш вазифалари турганлиги яққол намоён бўлди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin