Бизга қонуний, ҳуқуқлар ҳимояланган ва хавфсиз миграция керак
ХДП дастурида қонуний ва хавфсиз миграцияни қўллаб-қувватлаш эълон қилинмоқда. Бу борада партия ўзининг қатор мақсадларини келтирган. Хусусан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фаолиятида очиқ-ошкораликни кучайтириш, хорижда ишлаётган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини ошириш каби.
Мутахассисларнинг фикрича, миграция нафақат иқтисодий ўсишга туртки беради, балки агар жараён икки томонлама манфаатлар устига қурилса мамлакатлар ўртасида кенг ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлайди. Бу таклиф ортида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ-манфаатларини ишончли ҳимоялаш мақсади ҳам турибди.
Хориждаги ватандошларимизни ҳимоя қилишга интилиш сиёссатчилар кун тартибига қайтгани хурсанд қилади.
Ишга юбордик, кетди, бўлди, эмас. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кўплаб фуқароларимиз ривожланган давлатларга ишга жўнатиляпти. Меҳнат миграциясини диверсификация қилишга кўп урғу берилаяпти. Буёғига улар билан тизимли тарзда қизиқиб туриш, мониторинг ўтказиш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам муҳим бўлади.