21K68Telegramda ochish

Zarnigorbegim ⚜️ kanalidan

Авиачипта устига пул қўйиб сотишдан бошлаб, иш жойларини пулга сотишлар алангалаган бу агентлик аслида ўзи керакми, деган савол ўйлантира бошлади. Агар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги коррупция ва криминалдан бошқа нарса билан шуғуллана олмаётган бўлса, 5 йилда 7 мартадан бошлиқ алмашаётган бўлса — нимани хато қилаяпмиз, деб сўраш керак, манимча. Чунки қинғир қўйилган йўлда текис юриб бўлмайди. Энг шаффоф миграция қачон бўлади? Иш берувчи ва ходим ўртасига ҳеч ким тушмаса бўлади. Ҳаттоки давлат ҳам. Ўртага тушмаслик учун , коррупция ва криминалга жой қолдирмаслик учун шу икки тарафни имкон қадар яқинлаштириш керак. Ҳозирги технологиялар билан бу имконсиз нарса эмас. Иш излаётганлар резюмеларини, билим, кўникма, тажрибалари ҳақидаги маълумотларни бир жойга жойлашса, иш берувчи резюмелар билан танишиб, суҳбат уюштирса етарли. Бунинг учун биргина яхши, сифатли, ҳар қандай DDoS-атакаларни кўтара оладиган халқаро сайт керак холос. Бу сайтни вазифаси ўзбек тилидаги маълумотни чет тилига (инглиз, корейс, рус ва бошқа) таржима қилиб беришдан иборат бўлади. Кўрсатилган ўзбек диплом ва тажрибалар халқаро стандартлар бўйича нимага тенглигини изоҳ шаклида кўрсатиб туриши керак. Суҳбатни ташкил қила оладиган видеоалоқа, ҳар икки тарафнинг маълумотларни сир сақлайдиган хизматлари бўлса кифоя. Агар иш берувчига маъқул бўлса юборган таклиф ортидан виза ёки бошқа суғурта каби ҳужжатлар тайёрлаш жараёнида хориж мамлакатларининг консулликлари ва Ўзбекистоннинг вазирликлари иштирок эта олади. Тўғриси, агар агентлик керак бўлса фақат хориждаги иш берувчиларни ўзбек ишчиларига қизиқтириш учун керак холос. Мигрантларга авичипта сотиш учун эмас 🤦🏻‍♀️ Ўзбекистонлик ишчи, деса ҳалигача ўртача прототип кўзингизни олдига келмайди. Чунки талаб ва таклиф ўртасида “кўприк” ўрнига “чўнтак” қилиб қўйилган, ва ҳолангки асл мақсад умуман бошқа эди. #таҳлил @zarnigor1

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin