Вазир Кудбиев муносабати
Вазир Шерзод Кудбиев ўз саҳифасида Yandex Go Ўзбекистон солиқ юрисдикциясига қайтарилиши масаласи ва Open Budget платформасида ташаббуслар учун овоз бериш механизмига ўзгартиришлар борасида мулоҳазалари билан ўртоқлашган.
Иқтисодиёт ва молия вазирига кўра, агрегатор такси хизматлари бўйича Ўзбекистон манфаатларини ҳисобга олиб вазирлик солиққа тортиш масаласида позициясини, сиёсатини ва таклифларини ишлаб чиқмоқда. Бозорда тенг шароит яратиш нуқтаи назаридан ва Ўзбекистон тадбиркорларини камситмасликни кўзда тутадиган таклифлар ҳукуматга киритилади.
Open Budget платформасида ташаббуслар учун овоз бериш бўйича бугун эълон қилинган камайтирувчи ва кўпайтирувчи омиллар, хусусан Face ID тизими бу ҳозирча вазирликда муҳокамада бўлган масала. Яъни ўйин вақтида ўйин қоидалари ўзгартирилмайди. Вазир матбуот хизмати эълон қилган маълумотни нопрофессионал шарҳ деб атаган.
Овоз бериш жараёнига Кудбиев эркин ва репрезентатив дея баҳо берган.