Россия Марказий банки асосий ставкани бирдан 0,5 фоиз бандига ошириб, 5 фоиз этиб белгилади.
Мазкур қарор кучайиб бораётган инфляция хавотирлари фонида қабул қилинган. Россия Марказий банки асосий ставкани яна ошириб бориши мумкинлигини истисно қилмаган.
Асосий ставка ошириши ҳақида хабарлардан кейин рубль курси евро ва АҚШ долларига нисбатан яна мустаҳкамланишни бошлаган.